«Наҳот шуни тушуниш учун катта ақл шарт бўлса?!» — Судьялар олий кенгаши масъули Сатторийнинг апелляция суди Самарқанддан Термизга кўчирилиши сабаблари ҳақида

Блогер Отабек Сатторийнинг жиноят иши билан боғлиқ апелляция инстанцияси суди бир неча кун давом этиши мумкин. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров «Дарё»га маълум қилди.

Сурхондарёлик Отабек Сатторий 2021 йил 4 май куни жиноят ишлари бўйича Музработ суди томонидан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а», «г» бандлари (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш) ва 165-моддаси 3-қисми «а» бандида (жуда кўп миқдордаги товламачилик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган эди. Суд унга 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Сатторийнинг апелляция иши Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилиши белгиланган эди. Кейинроқ суд иши 29 июнь куни Термиз шаҳрида кўрилиши маълум бўлди, ишни кўриш соат 10:00 да бошланиши белгиланган.

Турсунали Акбаровнинг берган изоҳига кўра, блогер Отабек Сатторийга оид жиноят иши апеллация инстанциясида Самарқанд вилоят судьялари томонидан Сурхондарёда кўрилиши «холисликни таъминлашга қаратилган чора»дир.

«Самарқанд вилоят суди судьялари жиноят ишини Самарқанднинг ўзида эмас, балки Термизга бориб кўришини бир томонлама талқин қилиб, жамоатчиликнинг фикрини чалғитиш фаросатсизликдан бошқа нарса эмас. Жиноят ишини Термизга бориб кўриш — судланувчи ва унинг яқинлари манфаатидан келиб чиқиб қилинган иш, холос», — деди у.

Акбаровнинг алоҳида қайд этишича, «блогерга оид жиноят иши апеллация инстанцияси судида бир кунда кўриб тугатилмаслиги эҳтимоли жуда юқори» — суд мажлиси бир неча кунга чўзилиши мумкин.

«Энди ўйланг, судланувчининг Сурхондарёдан Самарқандга ‘этап’ қилиниши, шунингдек, ҳар суд мажлисига Термиздан келиб-кетиш унинг яқинларига ташвиш ва чиқим туғдириши мумкинми? Ҳа. Шу каби ҳолатлардан келиб чиқиб, суд Термиздан ўтказилиши белгиланди, холос. Наҳот шуни тушуниш учун катта ақл шарт бўлса?!», — деди Судьялар олий кенгаши матбуот котиби.

5 488 Ko'rishlar
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
trackback

gay speed dating boston ma

«Наҳот шуни тушуниш учун катта ақл шарт бўлса?!» — Судьялар олий кенгаши масъули Сатторийнинг апелляция суди Самарқанддан Термизга кўчирилиши сабаблари ҳақида — Namanganliklar.uz