Наманган шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи йигитнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди

Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТEҚКБ ходимлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланувчи йигитнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди.

2021 йил 18 март куни Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТEҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан Наманган шаҳар Давлатобод тумани Порлоқ МФЙда яшаб келаётган 39 ёшли Э.С. ўз яшаш хонадонида Наманган шаҳарда яшовчи, 37 ёшли Б.Х. ва Чортоқ туманида яшовчи, 28 ёшли С.Г.ларни жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.

Ҳолат бўйича ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида жами 150.000 сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6 838 Ko'rishlar