Наманган шаҳар хокимига биринчи ўринбосар тайинланди, Президент иштирокидаги сессия давом этмоқда

Айни вақтда Ҳалқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 26 -сессияси давом этмоқда.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти. Бир неча дақиқа аввал сўзга чиққан вилоят ички ишлар бошқармаси ёшлар етакчиси, 31 ёшли Достонбек Абдуқаҳҳоровни давлат раҳбари саволга тутди ва самимий суҳбатлашди, унинг маҳаллабай ишлаш тизими бўйича фикрларини тинглади.

Достонбек Абдуқаҳҳоров Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Сессия иши давом этмоқда, ташкилий масала кўрилмоқда.

530 Ko'rishlar