Наманганлик отахон 86 ёшида никоҳ гувоҳномаси олди

Наманганлик отахон никоҳ гувоҳномасини 86 ёшда олди. Гап шундаки, 1935 йилда Наманган вилояти, Наманган туманида туғилган Ахмед ота Мамадалиев ва 1959 йилда туғилган Каримахон Тошмуҳаммедова билан бир неча йилдан буён никоҳ қоғозисиз яшаб келишган.

Наманган вилояти давлат хизматлари марказига кўра, уларга тантанали равишда никоҳ гувоҳномаси топширилди. 

Аҳмед ота уй-рўзғор юмишлари билан андармон бўлиб, ҳужжат ишларига вақт ажрата олмаганлари сабаб никоҳ гувоҳномасини олиш ёддан кўтарилгани таъкидлаган.

2 305 Ko'rishlar