Наманганликлар бугун Қуёш тутилиши ҳодисасини кузатиши мумкин

Ўзбекистонликларнинг асосий қисми бугун ҳалқасимон Қуёш тутилиши ҳодисасини кузатиши мумкин бўлади.

Улуғбек номидаги астрономия институтининг хабар беришича, Наманганда бу ноёб табиат ҳодисаси соат 16.57да бошланади ва жами 59 дақиқа давом этади.

Қуёш тутилишини Ўзбекистон ҳудудидан кузатилганда, Ой Қуёш юзасининг жуда кичик қисминигина тўсади. Яъни, Қуёш тутилишини қисман кузатиш мумкин.

Ушбу ҳодисани махсус Қуёш нурини ютувчи қора кўзойнак, қорамтир текис шиша ёки пайвандлаш ниқоби ёрдамида кузатиш мумкинлигини билдирди.

«Оптик қурилмалар — дурбин ёки телескоплардан фойдаланиб зинҳор Қуёшга қараманг! Бу кўзга зарар етказади», — дейилади институт берган хабарда.

Бундан кейинги қуёш тутилишини 2022 йилнинг 25 октябрида кузатиш мумкин.

2 703 Ko'rishlar