Наманганда эрининг машинасини бошқарган аёл ЙПХ ходимини уриб юбориб, қочиб кетди

16 март куни Наманган шаҳри Ислом Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Lacetti ҳайдовчисининг шахсига аниқлик киритилди, деб хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсуниш ўрнига уни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Оқибатда инспектор Солиев бош мия чайқалиши, ўнг сон юқори соҳаси юмшоқ тўқималарининг енгил шикастланиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ходимлар томонидан қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ҳодиса сабабчисининг шахсига ойдинлик киритилган ва автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

4 433 Ko'rishlar