Наманганда спиртли ичимлик талаб қилиб, жанжал кўтарган маст аёлни сомсапаз сочидан судраб ҳайдади

Ижтимоий тармоқларда «Бозорлардан бирида аёл киши бир неча эркак томонидан аёвсиз таҳқирланди» изоҳи билан тарқалган видеотасвир юзасидан Наманган вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, спиртли ичимликка ружу қўйган ва жанжалкаш шахс сифатида туман ИИБнинг профилактик ҳисобида турувчи Г. Т. Чортоқ туманига маст ҳолда бориб, Чортоқ шаҳар автошоҳ бекатида ҳеч қандай сабабсиз жанжал кўтарган ва ҳудуддаги дўкон ва бошқа объектларнинг ойналарини синдириб, дўконларга зиён, ўзига эса тан жароҳати етказган. 

Шу ерда ишловчи сомсапазнинг идишларини ҳам синдириб ташлагандан сўнг, сомсапаз 1988-йилда туғилган Х.Ю. аёлга бу ердан кетишини тушунтирган, бироқ аёл спиртли ичимлик талаб қилиб, жанжал кўтаришда давом этган. 

Шундан сўнг Х.Ю. аёлнинг сочидан тортиб, уни бекатдан ташқарига олиб чиқиш учун судраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Фуқаро Х.Ю. эса вақтинча маъмурий тартибда ушланган. 

Суриштирув ишлари якунига етгач ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади, дейди Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати ўз муносабатида.

8 323 Ko'rishlar
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
trackback

gay dating sit

Наманганда спиртли ичимлик талаб қилиб, жанжал кўтарган маст аёлни сомсапаз сочидан судраб ҳайдади — Namanganliklar.uz