Наманганда содир бўлган ЙТҲда 3 ёшли бола шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг 19 март куни Наманган шаҳар Қ.Отамирзаев кўчасида «ВАЗ-21011» русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 3 ёшли болани уриб юборган.

Натижада, вояга етмаган пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида, 25 март куни шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

1 800 Ko'rishlar