Наманганда «Президент кубоги» халқаро турнири ўтказилади

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Қўл жанги федерацияси 2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда қўл жанги спорт тури бўйича:

— Наманган вилоятида профессионал спортчилар ўртасида «Президент кубоги» халқаро турнирини;

— Самарқанд шаҳрида «Амир Темур кубоги» халқаро турнирини;

— Бухоро шаҳрида аёллар ўртасида «Тўмарис кубоги» халқаро турнирини ўтказади.

Қайд этилишича, Қўл жанги федерациясининг маъмурий офиси ва қўл жанги бўйича миллий терма жамоа ўқув-машғулоти йиғинларини ташкил этиши учун спорт базасини жойлаштириш мақсадида Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида 1,5 гектар ер майдонини ажратиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, 2022 ‒ 2024 йилларда мамлакат бўйлаб 12 та шу турдаги спорт базаларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

713 Ko'rishlar