Наманганда «Москвич» уриб кетиши оқибатида велосипедчи вафот этди

Наманган шаҳрида «Москвич» велосипедчини уриб кетди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 10 октябрь куни соат 14:20 ларда Наманган шаҳар «Нурафшон» МФЙ Уйчи кўчасида Чортоқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро «М-412» русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.

Шу туфайли у йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, Чортоқ туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Оқибатда велосипедчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

1 579 Ko'rishlar