Наманганда “Малибу” ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди ва воқеа жойидан жуфтакни ростлади

Жорий йил 11 апрель куни соат 01:00 ларда, Косонсой туман тиббиёт бирлашмасининг берган хабарига кўра, 1969 йилда туғилган фуқаро Косонсой-Наманган йўлининг 28.км.да, Тагижар маҳалласи ҳудудида велосипеддан йиқилиб, ҳушсиз холда олиб келиниб, жонлантириш бўлимига ётқизилганлиги тўғрисида хабар берилган.

Вилоят ИИБ ЖҚБ ва туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган
тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро Малибу-2 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, вилосипедчини уриб юбориб, уни ҳаётини хавф остида қолдириб, ҳодиса жойидан кетиб юборганлиги аниқланган. Автомашина жарима майдонига тортилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми ва 117- моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу хақида Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

5 891 Ko'rishlar
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Nusratillo
Mexmon
Nusratillo

🙁