Наманганда андижонлик 2 йигит 17 миллионлик телефонларни ўғирлади

Наманганда 16 ёшли йигитлар 17 миллион сўмлик телефонларни ўмарди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар қилинишича, жиноят 27 март куни вилоят ҳудудида  туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида аниқланган.

13 март куни соат 21:30 дан 14 март куни соат 07:00 гача бўлган вақт оралиғида, Норин туманида яшовчи, якка тартибдаги тадбиркорнинг телефон аксессуарлари дўконига кириш эшиги ойнасини синдириш йўли билан очиб кирилган.

Ўғрилар дўкондаги нархи 17.000.000 сўмлик турли-хил русумдаги 17 дона уяли телефон аппаратларини ўғирлаб кетган. Текширув ишлари давомида жиноятчилар Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 2 нафар 16 ёшли йигитлар эканлиги аниқланди.

1 742 Ko'rishlar