Намангандаги хонадонлардан бири ёниб кетди

Наманган вилояти Чуст туманида 15 сентябрь куни уй ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Чуст тумани Бибиона маҳалласида жойлашган хонадонларнинг бирида 15 сентябрь куни соат 10:52 да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:04 да воқеа жойига етиб бориб, соат 11:07 да ёнғинни ўраб олган ва соат 11:55 да ҳолат бартараф этилган. Ёнғиндан хонадоннинг тахминан 170 квадрат/метр майдонда том, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. 

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

3 415 Ko'rishlar