Намангандаги Норин дарёсида чўкиб кетгани тахмин қилинаётган 8-синф ўқувчисининг жасади қидирилмоқда

Наманган вилояти Учқўрғон туманида 8-синф ўқувчиси Норин дарёсида чўкиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 5 август куни соат 18:40 ларда Учқўрғон тумани «Ўрдабоғ» маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчаси 54-уйда яшаган, 2008 йилда туғилган туман Халқ таълими бўлимига қарашли 42-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси А.Р. Учқўрғон тумани «Кўприкбоши» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Норин дарёсига ўзини эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб дарёда чўкиб кетгани тахмин қилинган.

Шу сабабли ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин қутқарув отряди сувда қидирув қутқарув гуруҳи томонидан жойига чиққан ҳолда сув ости ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан сув устида қидирув ишлари олиб борилмоқда.

2 709 Ko'rishlar