Навоий ИЭСда носозлик рўй берди. Бу бутун республикада электр таъминотига таъсир қилмоқда

Энергетика вазирлиги Навоий ИЭСда рўй берган носозлик туфайли республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Вазирлик матбуот хизмати бугунги кунда электр энергияси истеъмоли ўтган йилгидан 23 фоизга кўплиги, сув омборларидаги сув ҳажми эса 37 фоизга камлигига эътибор қаратган.

Бугун, 7 июль куни соат 05:48да Навоий иссиқлик электр станциясининг буғ-газ қурилмаларини табиий газ билан таъминловчи 2-тармоқ газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати юз берди.

Қайд этилишича, айни пайтда юзага келган ушбу носозлик бартараф этилмоқда, носозликни бартараф этиш ишларини хавфсиз бажариш учун «Навоий-4» газ тақсимлаш станцияси орқали газ таъминоти тўхтатилмоқда. Мазкур ишларни тўлиқ якунлаш жараёнида Навоий иссиқлик электр станциясининг 1-сон буғ-газ қурилмаси вақтинчалик тўхтатиб турилади.

Шу сабабли республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

«Июль ойининг биринчи ярмида мамлакатимиз ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва 6-8 июль кунлари республиканинг суткалик электр энергияси истеъмоли 223 миллион киловатт соатгача етиши кутилмоқда. Ушбу кўрсаткич ўтган мавсумнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга кўпдир.

Республика сув омборларига сув келиш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37 фоизга кам ёки кўп йиллик ўртача сув келишининг 48 фоизини ташкил этмоқда. Бу ҳолат гидроэлектр станцияларнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг пасайишига олиб келмоқда.

Шунга қарамасдан, мамлакатимизда электр станциялар орқали режада кўрсатилган ҳажмларда электр энергияси ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади хабарда.

3 422 Ko'rishlar
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
trackback

gay online dating statistics

Навоий ИЭСда носозлик рўй берди. Бу бутун республикада электр таъминотига таъсир қилмоқда — Namanganliklar.uz