«Навбаҳор» МТРКнинг шикастланган автомобилини таъмирлаб берди

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, “Навбаҳор”нинг айрим мухлислар томонидан тартибсизликлар уюштирилган ва бунинг натижасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига тегишли бўлган Кўчма телевизион станциянинг махсус автомобили шикастланганди.

Тартибсизликлар уюштирган мухлислар жазога тортилишди.

МТРК автомобили эса таъмирдан чиқарилди.

Бу ҳақда “Навбаҳор” матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ, “Навбаҳор”нинг 7 нафар мухлиси жавобгарликка тортилгани хабар берилган эди.

ЎФА тартиб-интизом қўмитаси ҳам Намангандаги ҳолат бўйича якуний қарор чиқарган эди.

Қарорга кўра, “Навбаҳор” футбол клубига нисбатан навбатдаги иккита уй учрашувини томошабинларсиз ўтказиш интизом чораси қўлланилган эди.

3 360 Ko'rishlar