Навальний ўзига Қуръон китоби берилмагани сабабли судга мурожаат қилди

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ўзи сақланаётган колония устидан судга мурожаат қилди.

«Гап шундаки, улар менга Қуръон китобимни бермаяпти. Ва бу менинг жаҳлимни чиқармоқда. Мени қамоққа ташлашганларида ўзимни ривожлантиришга хизмат қиладиган нарсалар рўйхатини тузгандим. Шулардан бири Қуръон ва пайғамбарнинг суннатларини чуқур ўрганиш ва тушуниш бўлган», — дея изоҳ берди Навальний.

Унинг сўзларига кўра, бир ой олдин колонияга тушганида, у ўзи билан бирга китоблар олиб келган, шунингдек, буюртма ҳам берган. Бироқ ҳозиргача улардан биттаси хам берилмаган. «Чунки уларнинг барчаси экстремизмга текширилиши керак. Бунга уч ой вақт кетади», — деди у.

3 февраль куни суд Навальнийга тайинланган шартли ҳукмни қамоқ жазосига ўзгартирди ва у 3,5 йилгача озодликдан маҳрум қилинган эди.

8 846 Ko'rishlar