Муфтий Усмонхон Алимов сўнгги манзилга кузатилди (фото)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни хасталик туфайли вафот этгани хабар қилинганди.

Бугун, 16 август, душанба куни муфтий ҳазратларининг жаноза намози ва таъзия маросими Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи «Эшони Темирхон Тўра» (аввалги «Орлот» масжиди) жоме масжидида бўлиб ўтди.

Фото: muslim.uz
Фото: muslim.uz

Муфтий ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму қариндошлари, дўсту биродарлари, шогирд ва мухлислари, Ўзбекистоннинг турли жойларидан ҳамюртларимиз, хориждаги ватандошлар ва мўмин-мусулмонлардан иборат 10 мингдан ортиқ жамоат иштирок этди.

1 819 Ko'rishlar