«Муаммо — машина нархида эмас, одамларнинг кам пул топишида» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров «Alter Ego» лойиҳасига интервью берди.

Суҳбат асносида у «UzavtoMotors» машиналари нархи билан боғлиқ жараёнларга ҳам тўхталган. 

Қодировнинг фикрича, «бизда машиналар ўта қиммат эмас, муаммо — одамлар даромадининг пастлигида». 

«Халқ «UzavtoMotors» машиналари қимматлигидан эмас, даромаднинг пастлигидан жабр кўряпти. Муаммо машинада эмас, даромадда. Лекин мен очиқдан-очиқ қиммат машиналарни халққа сотиш тарафдори эмасман. Босқичма-босқич трансформацияни қўллайман. Бирданига божхона тўловларини очиб бир нимага эришиш жуда қийин. Озроқ вақт ўтиб бизда ҳам рақобатбардош автомобилсозлик саноати юзага келади», — дейди Қодиров. 

256 Ko'rishlar