Москва метросида федерал қидирувдаги ўзбек ушланди

Москва шаҳридаги ВДНХ метро бекатида назоратчи федерал қидирувдаги эркакни ушлаган. Назоратчи уни аввалига қўлқоп тақмагани учун жаримага тортмоқчи бўлган.

Полиция эркакнинг шахсини аниқлагач, 26 ёшли М.Сардор Россия жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми (Ўғирлик) бўйича федерал қидирувда бўлгани ойдинлашган.

Назоратчи қўлқоп тақмагани учун Сардорга жарима ёзган. Шундан сўнг полиция уни маҳкамага олиб кетган.

5 028 Ko'rishlar