Мирзиёев БААнинг янги Президентини табриклади

14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи мамлакат Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

«Сизнинг сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Амирликлар ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қўшиб келаётган беқиёс амалий ҳиссангизни ва кўрсатаётган эътиборингизни катта мамнуният билан эътироф этмоқчиман.

Келгусида ҳам биргаликдаги қатъий интилишларимиз ва доимий мулоқотларимиз натижасида давлатларимиз ўртасида жадал ривожланиб бораётган ўзаро ишонч, юксак ҳурмат ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган шериклигимиз изчил кенгайиб боришига аминман», дейилгаг давлат раҳбарининг мактубида.

Эслатиб ўтамиз, БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид ал-Наҳаён кеча, 13 май куни узоқ давом этган касалликдан сўнг 73 ёшида вафот этди.

Унинг ўрнига бугун, 14 май куни Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаённи мамлакатнинг янги Президенти этиб сайланди.

463 Ko'rishlar