Месси эркин агентга айланди

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси бугун, 1 июлдан эркин агентга айланди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси муддати тугади.

Жамоа ўз сардори билан шартномани узайтиргани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай хабар йўқ.

Лионел Месси 2003 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келади. Жамоа билан биргаликда 10 маротаба Испания чемпиони бўлган, тўрт карра Европа чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

Месси ўтган мавсум 35 ўйин ўтказиб, 30 та гол ва 11 та голли узатма муаллифи бўлди.

«Барселона» президенти Жоан Лапорта аввалроқ баёнот беришича, Месси жамоада қолиш истагида. Фақат бўлғуси шартноманинг молиявий томонлари келишиб олинса бас.

5 314 Ko'rishlar