Мажбурий ижро бюроси директори Сурхондарёда сайёр қабул ўтқазди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев иштирокида аҳоли билан тўғридан – тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 8 июль куни Сурхондарё вилояти Музработ туманида сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган эди.

Мазкур сайёр қабул Бюронинг Музработ туман бўлими биносида бўлиб ўтди.

Сайёр қабул давомида мурожаатларнинг ечимини жойида топиш чоралари кўрилди ҳамда ўрганиш вақт талаб қиладиган 11 та мурожаатлар алоҳида назоратга олинди. Мурожаатларнинг аксарияти алимент ундириш билан боғлиқ мурожаатлардир.

Хусусан, фуқаро М.Бабатованинг ҳозирда Жиззах вилоятида яшаётгансобиқ турмуш ўртоғидан алимент тўловларини ўз вақтида ундириб бериш масаласи алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

1 501 Ko'rishlar

427
Leave a Reply

avatar
427 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
378 xabar muallifi
CharlesBrusaGezgrLeonardvawgeraldinesf18AviceKip So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling