Кубадаги портлаш оқибатида ҳалок бўлган сони 30 нафардан ошди

Куба пойтахтидаги Саратога меҳмонхонасида юз берган портлаш қурбонлари сони 32 кишига етди, 80 киши жароҳат олди, улардан 15 нафари болалар.

Куба Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 нафар ярадорнинг аҳволи оғир деб баҳоланганини маълум қилди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ҳалок бўлганлар орасида ҳомиладор аёл ва тўрт нафар бола бор. 19 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади.

Ярадорларни касалхонага борган президент Мигел Диас-Канел воқеани бахтсиз ҳодиса деб атади ва фуқароларни қон топширишга чақирди. Портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.

1 189 Ko'rishlar