Криштиану Роналдунинг ўғли вафот этди

Португалия терма жамоаси ва «МЮ» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўғли вафот этди. Бу ҳақда футболчининг ўзи баёнот берди.

«Биз боламиз вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз. Бу ота-оналар бошидан кечирадиган энг қийин оғриқ. Фақат қизимиз туғилиши бу айрилиқни бироз унуттиришга, умид ва бахт билан яшашга беради. Биз шифокорлар ва ҳамшираларга малакали ёрдам ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдирамиз. Ўғлим, сен бизнинг фариштамизсан. Биз сени ҳар доим севамиз», деб ёзган Роналду.

Маълумот учун, Роналду эгизак фарзандли бўлган. Аммо ўғилчаси вафот этган. Қизи эса ҳаёт.

7 670 Ko'rishlar