Косонда мажбурий меҳнатга йўл қўйган бош шифокор жазоланди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги суратлари тарқалган. 

Ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспексияси томонидан ўрганиш олиб борган. Тиббиёт бирлашмаси ходимлари бошқа ҳудуддаги ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Косон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида жарима солинди. 

2 672 Ko'rishlar