Коронавирус билан касалланганлар сони яна кўпайди, уларнинг 6 нафари Наманганда аниқланган

2021 йил 20 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97856 (+313) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 7 нафари Андижон вилоятида,
  • 5 нафари Бухоро вилоятида,
  • 3 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 36 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 6 нафари Фарғона вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 47 нафари Тошкент вилоятида,
  • 176 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 93339 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 678 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3839 нафар бемор даволанмоқда.

4 134 Ko'rishlar