Расман: Рамазон ойида Ҳаж сафари учун рухсат берилди, фақат…

Саудия Aрабистони Ҳаж вазирлиги Рамазон ойида COVID-19га қарши эмланган зиёратчилар учун муқаддас жойларни зиёрат қилишга рухсат беришини айтди. Бу ҳақда «ал-Арабия» телеканалига асосланиб Интерфакс хабар берди.

Ҳаж сафари учун рухсат олишни истаганлар COVID-19га қарши ваксинанинг 2та дозасини олган бўлиши керак. Рухсатнома махсус мобил дастурдаги «вакцина олган» белгиси асосида берилади.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат COVID-19 дан тузалгандан кейин эмланганларга ҳам тегишли.

Маълумот учун бу йил Рамазон ойи 13 апрел кунидан бошланиши кутиляпти. 

3 773 Ko'rishlar