Конорни жангга чақиришди. “Ноториус” октагонга қайтмоқчи

Америкалик ММА жангчиси Майкл Чендлер енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорни жангга чорлади.

“Темир Майк” Twitter саҳифасида ўзи ва “Ноториус” иштирокидаги “face-to-face” маросимини (коллаж) эълон қилиб, уни октагонга чорлади.

Ирландиялик жангчи эса Чендлернинг постига жавоб қайтарди.

“Қачондир, албатта, сен билан жанг қиламиз. Ажойиб жанг ўтказдинг, Майк, табриклайман”, дейди Конор.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки жангчи ҳам кетма-кет иккита мағлубиятли серияни бошдан кечирмоқда. Макгрегор Дастин Порьега икки бор техник нокаут билан, Чендлер эса Чарльз Оливейра ва Жастин Гетжига мағлуб бўлган.

Маълумот учун, Конор Макгрегор 2013 йилда оёғининг хочсимон суяклари операция қилинганидан сўнг, UFC’ни бир оёғи билан забт этганини иддао қилиб ўтганди. 

2 864 Ko'rishlar