Йил давомида қанча эгизаклар туғилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда январь-июнь ойларида 8 527 нафар эгизаклар туғилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республикамизда 390,7 минг туғилиш қайд этилган. Шундан 8527 нафари эгиз туғилганлар.

Ҳудудлар кесимида эгиз туғилганлар сони (январь-июнь ойларида):

  • Қорақалпоғистон Р. – 369 нафар
  • Андижон вилояти – 867 нафар
  • Бухоро вилояти – 426 нафар
  • Жиззах вилояти – 415 нафар
  • Қашқадарё вилояти – 812 нафар
  • Навоий вилояти – 283 нафар
  • Наманган вилояти – 715 нафар
  • Самарқанд вилояти – 1100 нафар
  • Сурхондарё вилояти – 640 нафар
  • Сирдарё вилояти – 228 нафар
  • Тошкент вилояти – 713 нафар
  • Фарғона вилояти – 992 нафар
  • Хоразм вилояти – 381 нафар
  • Тошкент шаҳри – 586 нафар
1 291 Ko'rishlar