Ички ишлар тизимига ишга кириш 4500 долларми?

Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департмент хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.Ш. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 4 500 АҚШ доллари эвазига ИИВ Қоровул қўшинларининг қуйи тизимига хизматга жойлаштириб қўйишга ваъда бериб, шундан 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

3 092 Ko'rishlar