Иссиқ об-ҳаво янада кучайиши кутиляпти — Гидрометеорология хизмати

3-7 июнда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, Ўзбекистон ҳудудида иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 7-10° га юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво 40-43° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46° гача исийди.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

6 284 Ko'rishlar