Исроилда эмланишга қарши ҳаракат раҳбари коронавирусдан вафот этди

Исроилда эмланишга қарши маҳаллий ҳаракат раҳбари Хай Шаулиян Холон тиббиёт марказида коронавирус туфайли вафот этди. Бу ҳақда «The Jerusalem Post» хабар берди.

Маълум қилинишича, эркак бир неча бор барчани коронавирусга қарши эмланмасликка чақирган. Шу билан бирга, у ҳеч қандай пандемия йўқлигини ва эмланишга тавсия қилинган препаратлар «кераксиз ва хавфли» эканини таъкидлаган. Касалхонага ётқизилгач, Хай Шаулян кислород аппаратига уланган.

«Агар мен кислород аппаратини ечиб, уч метр пиёда юрсам, ҳушимдан кетаман. Мен қаттиқ йўталяпман ва нафасим сиқилаётганини сезяпман», — деган у. Аммо, шунга қарамай, эркак эмланиш фитна эканини таъкидлашда давом этган. Агар унга бирор нарса юз берса, буни суиқасд деб тушунишларини сўраган.

Аввалроқ Португалияда эмланишга қарши бўлган оиланинг 3 аъзоси вирусдан вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, эмланишга қарши чиққан америкалик радиобошловчи коронавирусдан вафот этгани айтилган.

234 Ko'rishlar