Индонезиялик боксчи оғир нокаутдан кейин вафот этди

Индонезиялик боксчи Херу Пурванто жорий йилнинг 27 февраль куни Жакартадаги жангда олган жароҳатлари туфайли бир неча кун комада ётганидан сўнг вафот этди.

35 ёшли боксчи Жеймс Мокогинтага қарши жангнинг 7-раундида нокаутга учрагач, кома ҳолатига тушиб қолганди. VOI ахборот агентлигининг хабар беришича, спортчи орадан бир неча кун ўтгач, шифохонада вафот этган.

Маълумот учун, Пурванто профессионал боксдаги фаолиятини 2004 йилда бошлаган.

1 360 Ko'rishlar