ИИВ Фарғонада ҳалок бўлган халқ таълими вакиллари борасида маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда кечаси Фарғона вилояти ҳокими томонидан видеоселектор йиғилишига чақирилган мактаб ходимлари ЙТҲда ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

ИИВнинг хабарига кўра, ЙТҲ 29 сентябрь куни тахминан соат 20:45да Қўқон йўлида содир бўлган.

25-сонли мактабнинг директор ўринбосари М.Д. “Нексия” русумли автомашинасида йўлнинг ўртасига ўрнатилган бетон тўсиқ устига чиқиб кетган ва йўлни ёритувчи темир устунга урилган. Тўқнашувдан сўнг автомобиль ёниб кетган.

Натижада автомашина ҳайдовчиси ҳамда олди ўриндиқда бўлган 26-сонли мактабнинг директор ўринбосари У.Ш. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Яна икки нафар йўловчилар — 38-сонли мактабнинг директор ўринбосари Т.Л. ва ХТБ қоровули М.Б.лар шифохонага жойлаштирилган.

ИИВ мактаб ходимлари Фарғона вилояти ҳокимиятидаги тунги йиғилишга чақирилганлиги ҳақидаги маълумотларни рад этди.

«29 сентябрь куни Фарғона вилояти ҳокимлигида йиғилиш ёки селектор ўтказилиши белгиланмаган, шунингдек ЙТҲга учраган ҳайдовчи ва йўловчилар ўзларининг шахсий юмушлари билан Данғара туманидан Қўқон шаҳрига кетаётган бўлган«, – дейилади хабарда.

2 175 Ko'rishlar

528
Leave a Reply

avatar
528 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
427 xabar muallifi
Darrellnawnormancm16janetqn3meghanxv16Nbmoloace So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling