Журналист ва блогерлар учун танлов ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси 5 декабрь — Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан журналист ва блогерлар ўртасида танлов эълон қилади.

Танлов «Рақобат билан ривожланиш сари» мавзусида бўлиб, иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича саралаб олинади:

— «Энг яхши репортаж» (телевидение йўналишида);
— «Энг яхши мақола» (босма нашр йўналишида);
— «Энг яхши мақола» (интернет йўналишида);
— «Энг оммабоп ва қизиқарли блогпост» (блогерлик йўналишида).

Материаллар 30 ноябргача tanlov@antimon.gov.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.

Танлов ғолиблари 6 декабрь куни тантанали равишда эълон қилинади. Ғолибларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда.

99 Ko'rishlar