Жума намози пайтида масжид портлади

Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги масжидлардан бирида жума намози пайтида кучли портлаш содир бўлди.

Портлаш оқибатида ҳозирча 30 киши ҳалок бўлгани маълум, 70 дан ортиқ одам жароҳат олган. Гувоҳларга кўра, қурбонлар янада кўп бўлиши мумкин.

Айни пайтда қутқарув-қидирув ишлари олиб борилмоқда. Жароҳатланганлар шифохонага олиб кетиляпти.

7 728 Ko'rishlar