Жанубий Кореянинг ўлимга ҳукм қилинган собиқ Президенти вафот этди

Корея Республикасининг собиқ Президенти Чон Ду Хван 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди. 

Хабарга кўра, Чон Ду Хван бугун, 23 ноябрь куни маҳаллий вақт билан тахминан 08:40 (Тошкент вақти билан 04:40) да Сеулдаги уйида вафот этган. Агентликнинг қайд этишича, собиқ Президент сурункали касалликлардан азият чеккан. 

Маълумот ўрнида, Чон Ду Хван 1979 йилда ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятга келган ва 1988 йилгача мамлакатни бошқарган. 1996 йилда у суд томонидан ўлимга ҳукм қилинган, аммо кейин ҳукм умрбод қамоқ жазосига ўзгартирилган. Орадан бироз вақт ўтгач, ўша пайтдаги Президент Ким Дэ Чжун уни афв этган.

257 Ko'rishlar