ДХХ академиясининг тест натижалари эълон қилинди

2021 йил 18 ноябрь куни Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

Тест синовида иштирок этган номзодлар ўз натижаларини dxx.dtm.uz сайтидан паспорт cерияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда билишлари мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ дастлабки саралаб олиш тест синовлари натижалари бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг камида 30% (ўттиз фоиз) ини тўплаган номзодлар саралаб олиш тадбирларининг кейинги босқичларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

787 Ko'rishlar