Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 6,5 миллиондан ошди

Жаҳонда COVID-19га чалинганлар сони 6,5 миллиондан ошди. 386 минг нафар бемор ушбу инфекция қурбонига айланди, деб хабар бермоқда РИА Новости Хопкинс университетига таянган ҳолда.

Ушбу инфекция энг кўп қайд этилган давлат — АҚШдир. Касалланганлар сони 1 851 520 тага етган, ўлим ҳолатлари 107 мингдан зиёд.

МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият қуйидагича:

Умумий зарарланганлар сони — 549 826 (+11 488); соғайганлар — 251 443 (+11 171); вафот этганлар — 6 886 (+220)

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 — янги турдаги коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди.

1 041 Ko'rishlar