Бугун Самарқандда биринчи МДҲ туристик ярмаркаси бошланади

Самарқандда биринчи МДҲ  туристик ярмаркаси — икки кун давомида (9-10 июль) бўлиб ўтади.Бугун Самарқандда илк бор МДҲ  давлатларнинг биринчи туристик ярмаркаси бошланди.

Тадбирнинг асосий мақсади – МДҲ мамлакатлари ўртасида қўшма туризм лойиҳаларни сонини орттириш, “ҳамкорлик ва аҳил қўшничилик” руҳини қўллаб-қувватлашдир,- дейилган расмий хабарда.

Шу билан бирга, мазкур тадбир дастури “МДҲ давлатларида туризм ва минтақавий ҳамкорлик: янги чақирувлар ва имкониятлар” деб номланган Ҳалқаро илмий-амалий семинарни ҳам ўз ичига олади.

Тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, МДҲ Ижро қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги.

Туристик ярмаркада тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳукумат органлари, дипломатик корпуслар вакиллари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар, туристик бизнес вакиллари, шунингдек, маҳаллий ва чет эл ОАВ вакиллари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ туризм кенгашининг олдинги мажлиси 2018 йилнинг 10-11 августида Душанбеда бўлиб ўтган эди. Ушбу кенгаш  чоғида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси навбатдаг мажлисни Самарқандда ўтказишни таклиф қилган эди.

1 641 Ko'rishlar

300
Leave a Reply

avatar
300 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
251 xabar muallifi
NbmoloaceSssynhKndnrotoKkyhxbuy otc cialis europe So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling