«Бугун Наманган шаҳрини айланаман. Шаҳар раҳбарларининг ишда қолиш-қолмаслиги шунга боғлиқ» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Наманган вилояти фаоллар йиғилишида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари тадбирдан сўнг Наманган шаҳри маҳаллаларини айланишини таъкидлади. Бу ҳақда «Xabar.uz» махсус мухбири Зафар Қосимов хабар берди.

— Йиғилиш тугагандан сўнг шаҳарни айланаман. Шундай чиқаману, исталган маҳаллага кираман. Бу ташрифга кўп нарса боғлиқ.

Шаҳар раҳбарларининг ишда қолиш-қолмаслиги бугун кўрадиганларимга боғлиқ. Агар ишлар яхши йўлга қўйилмаган бўлса, ҳоким ҳам, прокурор ҳам, солиқ ва ИИВ бошлиғи ҳам ишдан кетади.

Улар шунчаки ишдан олинмайди, балки қонун олдида жавоб беради, — деди Шавкат Мирзиёев.

2 775 Ko'rishlar