Бош вазир Арипов “Бавария” мухлиси экани маълум бўлди

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Германияда бўлиб турибди.

Кеча, 11 ноябрь куни Германиянинг Бавария федерал ўлкаси Бош вазири Маркус Зёдер Instagram саҳифасига Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан биргаликда Мюнхеннинг “Бавария” футбол клуби либосини ушлаб тургани акс этган суратни жойлаштирди.

“Марказий Осиёдан Баварияга халқаро ташриф: Ўзбекистон Бош вазири ва “Бавария” жамоаси мухлиси ҳисобланган Абдулла Арипов билан суҳбат. Бавария алоқаларни яхши йўлга қўйган. Ўзбекистон ишончли халқаро ҳамкордир. Ушбу мамлакат Афғонистондан аҳолини эвакуация қилиш пайтида Бундесверни қўллаб-қувватлади”, дея ёзиб қолдирган Зёдер.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда «Толибон» ҳаракати ҳокимият тепасига келгач, Германия мамлакатдаги фуқароларини ва ўзига ёрдам берган афғонларни эвакуация қилди. Бунда расмий Тошкент ўз аэропортидан транзит ҳудуд сифатида фойдаланишга рухсут берди.

1 762 Ko'rishlar