Безорилик қилган аёлга жиноий иш очилди

Жарқўрғон туманида безорилик қилган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди дея хабар бермоқда вилоят ИИб матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 2021 йил 2 август куни соат 13.00 ларда, туманнинг «Марказий Сурхон» маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконида, шу маҳаллада яшовчи, Ж.Сайёра, туманнинг «Хўжақишлоқ» маҳалласида яшовчи, С.Муҳаббатни ўзаро жанжаллашиши оқибатида қўли билан дуч келган жойларига уриб, «ўртача оғирликда»ги шикаст этказган. 14 август куни Ж.Сайёрага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

1 232 Ko'rishlar