Афғонистонда жума намозидаги портлаш бўйича Ўзбекистон муносабат билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда, Қундуздаги масжиднинг портлатилиши юзасидан муносабат билдирди.

«Ўзбекистон шу йилнинг 8 октябрида Aфғонистоннинг Қундуз шаҳрида жума намози пайтида кўплаб қурбонларни келтириб чиқарган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди.

Бундай зўравон ҳаракатлар Aфғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ва миллий келишувни ўрнатишга тўсқинлик қилади.

Ўзбекистон ҳукумати ушбу ғайриинсоний ҳужумда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор етади».

4 898 Ko'rishlar