Антирекорд яна янгиланди. Бир суткада 442 нафар бемор аниқланди

Коронавирус бўйича  яна антирекорд: 442 та ҳолатнинг 259 таси Тошкент шаҳрида қайд этилди

Кеча, 30 апрель куни Ўзбекистонда 442 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди ва йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич қайд этилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 91250 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 53 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 19 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 60 нафари Тошкент вилоятида,
  • 259 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
  • Бухоро вилоятида 9 нафар,
  • Жиззах вилоятида 10 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 31 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
  • Фарғона вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент вилоятида 47 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор соғайди.

Мамлакатда касалликдан соғайганлар жами 87313 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 650 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3287 нафар бемор даволанмоқда.

3 889 Ko'rishlar