Антирекорд! Коронавирус ва пневмонияга чалиниш бўйича салбий рекорд қайд этилди

Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони қарийб 600 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса қарийб 500 нафарга етди, 5 нафар бемор вафот этди.

2021 йил 18 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119973 (+585) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 50 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 18 нафари Андижон вилоятида,
  • 15 нафари Бухоро вилоятида,
  • 63 нафари Жиззах вилоятида,
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 12 нафари Навоий вилоятида,
  • 35 нафари Наманган вилоятида,
  • 56 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 25 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 59 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 42 нафари Фарғона вилоятида,
  • 14 нафари Хоразм вилоятида,
  • 61 нафари Тошкент вилоятида,
  • 117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония аниқланди.

Касалликдан соғайганлар жами 114865 (+562) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 801 нафарни ташкил қилди.

6 838 Ko'rishlar