Алишер Усмоновнинг рафиқаси: «Қарши чиққанлардан миннатдорман»

Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси (ББГФ) президенти Ирина Винер-Усмонова россиялик спортчиларни халқаро мусобақалардан четлаштиришга қарши чиққан Жаҳон олимпиячилар ассоциацияси (ЖОА) баёноти ҳақида гапирди.

“Мен жуда хурсандман ва спортчиларимизни мусобақадан четлаштиришга қарши чиққанлардан миннатдорман. Лекин бу мен учун янгилик эмас. Ишончим комилки, бутун дунё Россиянинг чиқишларини хоҳлайди!” — деди Винер-Усмонова.

Унинг таъкидлашича, россиялик спортчилар дам олмасликлари ва машғулотларни давом эттиришлари керак, шунингдек, жаҳон миқёсида ўзларининг мусобақаларини ўтказишлари лозим.

“Россия ниҳоятда улкан давлат. Бу ерда жуда кўп ажойиб спортчилар бор, улар барча мусобақаларда қатнаша олишларини кутмоқдалар ва умид қилмоқдалар”, деди Усмонова.

2 218 Ko'rishlar