Алексей Навальнийга ҳукм ўқилди

Москванинг Симоновский суди Алексей Навальнийга нисбатан «Ив Роше» иши бўйича чиқарилган шартли жазо муддатини бекор қилди ва унга 3,5 йилни умумий тартибдаги колонияда ўташ жазосини тайинлади.

Қайд этилишича, суд Навальнийнинг «Ив Роше» иши бўйича тергов давомида уй қамоғида ўтказган  бир йил муддатни чиқариб ташлаган. Энди Навальний 2,5 йилни колонияда ўтказади.

4 994 Ko'rishlar