Автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 октабр куни соат тахминан 07:00 ларда Яшнобод тумани, Уйсозлар 1-тор кўчалари кесишган чорраҳасида, ҳайдовчи 1987 йилда туғилган М. Қодир бошқарувидаги «Мерседес Бенс» русумли давлат рақами 01 155 WБА бўлган йўловчи ташувчи автобусида ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб ушбу чоррахадаги светофор ва йўл ёқасидаги уйга бориб урилиб тўхтаган.

Хабарга кўра, ушбу тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Шунингдек, автобусда фақат ҳайдовчининг ўзи бўлгани айтилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган хабарда.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида маълумот берган эдик.

1 530 Ko'rishlar